Вакилларимиз Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этишди

Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол бўйича Ўзбекистон ва Бангладеш Олимпия терма жамоаларининг гуруҳ босқичидаги илк ўйини ўз якунига етди.

Вакилларимизнинг тўла утунлигида ўтган баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Хусусан, дастлаб 23 дақиқада Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Достон Ҳамдамов иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 66-дақиқага келиб эса Икромжон Алибоевнинг голи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Қайд этиш жоиз вакилларимиз 16-август куни кейинги ўйинни Қатар терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!