Хабиб Нурмагомедов "Анжи"нинг мағлубиятини ЦСКА билан бирга нишонлади (ФОТО)

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов кеча Россия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган “Анжи” ҳамда ЦСКА клублари ўртасидаги баҳсга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, доғистонлик спортчи гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлсада москваликлар кийиниш хонасида улар билан бирга ғалабани нишонлади.

“UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўйиндан сўнг ЦСКА кийиниш хонасига кирди ва ғалаба билан табриклади”, - деб ёзилади “армиячилар” расмий твиттерида.

Хабиб Нурмагомедов поздравил ЦСКА с победой над "Анжи"

Эслатиб ўтамиз, Никола Влашич ҳамда Фёдор Чаловлар томонидан киритилган голлар якунда ЦСКАга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!