Фирминьо 4 мавсумдан буён уддалай олмаётган ишини уддалади

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино кеча Англия премьер-лигасининг 27-турида “Саутгемптон”га (2:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бразилиялик футболчи 4 мавсумдан буён илк марта бир мавсумда барча турнирларда жами 20та гол уришга муваффақ бўлди. У сўнгги марта бундай натижани 2013/14 йилги мавсумда “Хоффенхайм” (22та) сафида қайд этган эди.

Маълумот учун, Фирминьо жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!