Мессининг голи "Барселона"ни Лондондаги мағлубиятдан сақлаб қолди (видео)

Бундан бироз олдин ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Англиянинг "Челси" ҳамда Испаниянинг "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда кучлар тенг келди - 2:2.

Ўйиннинг 62-дақиқасида Виллиан ҳисобни очишга эришди. 75-дақиқада эса Месси фаолиятида илк бор “Челси” дарвозасини ишғол этишга эришди ва мувозанатни тиклади.

Учрашув шу ҳисобда якунига етди. Энди жавоб ўйини14 март куни Каталонияда бўлиб ўтади.

Қуйида эса "Стемфорд Бриж"да ўтган ўйин видеошарҳини томоша қилиш имкониятига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!