Аббос Раҳмонов ҳам илк даврада мағлуб бўлди

Венгрия пойтахти Будапешат шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кун тақвимидан ўрин олган эркин кураш бўйича -61 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳсда ҳамюртимиз Аббос Раҳмонов эронлик Муҳаммадбағир Исмоил Яхешига имкониятни бой бериб қўйди.

Эрон вакилининг устунлигида ўтган беллашувда 7:0 ҳисоби қайд этилди. Қайд этиш лозим, агарда форс ўлкаси вакили мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борадиган бўлса, Раҳмоновда бронза медали учун курашиш имконияти туғилади. Бунинг учун Яхеши аввало, кубалик Ёвлис Бонн Родригезни мағлуб этиши лозим.

Маълумот ўрнида, олдинроқ -74 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам грузиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!