1 очко ва 180 дақиқа! АПЛ 37-тури олдидан қисқа мулоҳазалар

АПЛнинг ушбу мавсум якуни доимгидек “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” мухлислари учун ҳаяжонли ўтмоқда. Атиги 1 очколик фарқ ва 180 дақиқа “шаҳарликларни” чемпионликдан ушлаб турибди, холос.

1) Мерсисайдликларни ЕЧЛ ярим финалидан қолишмайдиган ўйин кутиб турибди

Европа чемпионлар лигасида “Барселона”дан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятдан сўнг, Юрген Клопп ўз шогирдларини шанба оқшомида бўлиб ўтадиган “Ньюкасл”га қарши баҳс учун руҳан тайёрлай олиши зарур. Акс ҳолда, “Камп Ноу”даги “алаҳсирашлар” “Сент-Жеймс Парк”да ҳам давом этади. “Ливерпуль” вакиллари мазкур учрашувда ғалаба қозонишга мажбур, йўқса “Манчестер Сити” келаётган душанба куниёқ чемпионликни нишонлаб юбориши тайин. Шунинг билан бирга ливерпулликлар “Сити”нинг очко йўқотишига ҳам кўз тикиб турмоқда. Бўлмаса ишлари чатоқ. Аниқроғи Барселонада ўтган шиддатли баҳсдан ҳам мураккаб вазифалар ҳали олдинда.

Ўтган йилнинг сентябр ойида BBC томонидан тўпланган маълумотларга кўра, “қизиллар” ўтган беш йил мобайнида мавсумнинг сўнгги учрашувларида ўртача ҳисобда ярим очкодан жамғарган, холос. Ашаддий рақиблари ҳисобланган “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм” каби жамоалар орасида бу энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Аввалги мавсум якунида ЕЧЛ баҳсларидан ташқари мерсисайдликлар “Бёрнли”, “Сток Сити”, “Эвертон” ҳамда “Ньюкасл”га қарши ўйинларда очко йўқотган эди.

 

2) Нил Уорнок ва “Кардифф” учун сўнгги имконият

Ҳа, чиндан ҳам сўнгги имконият. Кардиффликлар “Кристал Пэлас”ни мағлубиятга учратмаса, жамоа кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказиши 100% аниқ бўлиб улгурган. Бундан ташқари “Брайтон”нинг “Арсенал” устидан қозониладиган ғалабаси ҳам “кўк қушлар”га (лақаблари бироз ғалатида ростдан) АПЛ чиқиш эшигини кўрсатиб юборади. Бироқ иккинчи эҳтимолни содир бўлиши жудаям қийинроқ. Хуллас, буёғи эҳтимоллар назарияси. Шу сабабли Нил Уорнок “Фулхэм”га қарши ўйинда қўллаган тактикаларини кейинги 2 учрашувда қўлламагани маъқулроқ.

Шундоқ ҳам “Брайтон”дан 4 очко ортда қолаётган жамоа учун ҳимоявий ўйинни ким қўйибди? “Фулхэм” гол ургунча ҳимоядан чиқмаган кардиффликларнинг ортга юрадиган йўллари қолмади. Икки ғалаба ва “Брайтон”нинг икки мағлубияти “Кардифф” учун айни муддао.

 

3) Де Хеа “Хаддерсфилд”га қарши майдонга тушадими?

“Олд Траффорд”га қайтган Оле-Гуннар Сульшернинг иккинчи учрашуви “Хаддерсфилд"га қарши эди ва ўшанда манкуниянлар 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдан сўнг Сульшер иккинчи бўлимда Де Хеа томонидан амалга оширилган ажойиб сэйвни “ўйиндаги энг муҳим вазият” деб таъриф берган эди.

Бироқ сўнгги ўйинларда испаниялик дарвозабоннинг тушуниб бўлмайдиган хатоси "Юнайтед"нинг рақиблари учун жудаям қўл келмоқда. Норвегиялик мураббий якшанба кунги баҳсда Де Хеани асосий таркибдан тушириб қолдиради ёки АПЛ аутсайдерига қарши ўйинда ҳам Де Хеага ишонишда давом этади.

Ушбу мавсумда номи атиги олти марта тилга олинган, бироқ АПЛнинг биронта учрашувида майдонга туширилмаган Серхио Ромеро варианти тўғридек гўё. Бироқ якуний муҳим қарорни Сульшер қабул қилади. Тўғри танлов эса осон эмас.

 

4) “Уотфорд” Англия кубоги финалига тайёргарлик кўриши керак

Эҳтимол, “Уотфорд” жамоаси ФА Кубоги ярим финалида “Вулверхэмптон” устидан қозонилган ғалаба оғушида юриб, сўнгги пайтларда ўйинларида бироз пасайиш пайдо бўлгандир. Улар тўрт ўйиндан атиги биттасида рақибларини мағлуб эта олишди, холос. Бу рақиб ҳам АПЛ билан аллақачон хайрлашган “Хаддерсфилд” эди.

2019-04-07T174551Z_342083900_RC13F3DFB240_RTRMADP_3_SOCCER-ENGLAND-WAT-WLV.JPG.gallery

Бир-икки бепарволик “Арсенал”га қарши баҳсда қимматга тушга бўлса, “Саутгемптон” билан ўйинда амал-тақал қилиб дурангга эришдилар. Бироқ уотфордликлар ўз майдонларида “Вулверхемптон”га мағлуб бўлишди.

Бен Фостер “Уотфорд” 7-ўрин учун кураш олиб боришини айтди. Аммо улар 7-ўринда турган “Вулверхэмптон”дан нақд 4 очко ортда қолишмоқда ва бу фарқни атиги 2 турда йўққа чиқариш жудаям мушкул иш.

wat

Аммо 35 йил ичида биринчи марта Англия кубоги финалига чиққан уотфордликлар “Манчестер Сити” устидан бир амаллаб ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади. “Уотфорд” кучсиз кўриниши мумкин, бироқ улар ўзларининг энг ажойиб ўйинларини кўрсата олса, уларнинг ғалабали серияси якшанба кунги “Челси”га қарши ўйиндан бошланади.

 

5) “Шпурлар” “Борнмут”ни жиддий қабул қилмаслиги керак

Маурисио Почеттино “Борнмут” тўсиғини жудаям босиқлик билан ошиб ўтиши зарур. Бу сўзларга сабаб сифатида “Тоттенхэм”нинг декабрдаги баҳсда 5-0 ҳисобидаги ғалабасига ишора берилмаяпти, шунчаки шанба куни “Виталити Стэдиум”да ўтадиган баҳсни ими-жимида ўтказиш “Тоттенхэм” учун фойдалироқ. Чунки уларни келаси чоршанба “Аякс”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви кутиб турибди.

ajax

Почетино каби “шпорлар” ҳам финалга чиқиш учун ҳеч қачон бундан яхши имкониятга эга бўлмасликлари мумкин. Агар улар дастлабки баҳсдаги фарқни йўққа чиқариб, голландларни мағлуб эта олсалар, Мадридда ўтадиган финал ўйинига оптимал таркиб билан боришлари зарур.

kane son

Лондонда қабул қилиб олинган мағлубиятга футболчиларнинг жисмоний ҳолатининг яхши эмаслигини сабаб қилиб кўрсатган Почетино “Борнмут”га билан ўйинда асосий таркиб футболчиларига дам бергани маъқул.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию