2024 йилда ғалаба қозона олмаган "Вольфсбург" янги бош мураббий номини эълон қилди

Германиянинг "Вольфсбург" жамоаси Нико Ковач ўрнига янги бош мураббий номини эълон қилди. Унга кўра, ўз вақтида "Саутгемптон"ни бошқарган Ральф Хазенхюттль "бўрилар"га устозлик қилади. 

Мутахассис билан узоқ йиллик шартнома имзоланган. У душанба кунидан бошлаб расман ишга киришади. 

Эслатиб ўтамиз, "Вольфсбург" айни пайтда 25 очко билан Бундеслига турнир жадвалида 14-поғонани банд этиб турибди. Немис жамоаси 2024 йилда ўтказилган 10 та баҳснинг бирортасида ғалаба қозона олмаган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!