"8 декабрь - конституция куни"га бағишлаб ўқ отиш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” байрамига бағишлаб, Наманган автомобил мактабига қарашли “Ўқ отиш тири”да мусобақа ташкил қилинди.

Ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги 4-босқич мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами 145 нафар спортчилар қатнашиб, шулардан 77 нафари ўғил болалар, 68  нафари қиз болалардан иборат.

o‘Q OTISH

Улар 10 ёш ва ундан катталарни ташкил қилади. Мусобақанинг якуний натижаларига кура, 1-ўринни Наманган автомобил мактаби жамоаси, 2-ўринни вилоят техник ва амалий турлари маркази жамоаси ва 3-ўринни Косонсой туман жамоаси эгаллади.

Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!