"Милан"нинг собиқ президенти Массимилиано Мирабелли португалиялик футбол юлдузи  Криштиану Роналду "Ювентус"га эмас “россонерилар” сафига ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

“Роналдунинг “Милан”га ўтиши ҳақиқатга яқин бўлганини тасдиқлайман. Агар жамоанинг аввалги (хитойлик) хўжайинлари кетишмаганда ушбу трансфер амалга ошар эди. Уни бир мавсум Чемпионлар лигасисиз қолиш хавотирга солмаган. У ўзининг коллекциясида мавжуд бўлмаган Европа лигасида ҳам ғалаба қозонишни хоҳлашини айтган. Биз хатто унинг трансфери ва маоши борасида ҳам келишиб олгандик. Биз жамоанинг янги хўжайинлари билан гаплашгач ушбу трансфернинг амалга ошишига ҳеч қандай шубҳа қилмаган эдик.

Биз бундан ташқари Обамеянгни ҳам сотиб олмоқчи эдик. Унинг ўзи ҳам сафимизга қўшилишга рози эди, аммо якунда бу ишга унинг отаси аралашди”, - дейди Мирабелли.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ёзда 117 млн евро эвазига “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум туринликлар сафида жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98