Бадиий гимнастикачиларимиз Москва Гран-Присида совриндор бўлишди

Қизларимиз мавсумдаги илк халқаро турнирни муваффақиятли бошлашди. Жамоавий кўпкураш баҳсларида (тўп билан машқлар, учта ҳалқа ва иккита булава) бронза медалига сазовор бўлишди. Бу борада биринчи ва иккинчи ўрин мос равишда Россия ва Япония терма жамоаларига насиб қилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Софиябону Касимова, Камола Ирназарова ва Севара Сафоевалар ҳимоя қилишди. Қизларимиз Гран-Прида россиялик мураббий Екатерина Пирожкова қўл остида иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, спортчиларимиз турнирда Қозоғистон, Озарбайжон, Исроил ва Туркия каби терма жамоаларни ортда қолдириб кетишди.

Эртага алоҳида йўналишлар бўйича финаллар ташкил қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию