Биласизми? Суарес ва Месси ҳозирча "Атлетико" ҳамда "Реал"дан кўпроқ гол уришди

Хабарингиз бор кеча “Барселона” сафарда “Леванте”ни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу куни Лионель Месси хет-трик қайд этган бўлса, Луис Суарес ҳамда Жерар Пикелар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Эътиборлиси, ушбу учрашувдан сўнг Месси (14) ва Суарес (11) жуфтлигининг Ла Лигада киритган голлари сони 25тага етди. Гап шундаки, улар чемпионат грандлари ҳисобланган бутун бошли “Реал” ва “Атлетико”дан кўп гол уришди. Мадрид жамоалари ҳисобида ҳозирча 24тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!