Бизда навбатдаги медаль: Муҳаммадқодир Тоштемиров кумуш медалга эга чиқди!

Буэнос-Айресда ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада оғир атлетикачиларимиз ҳам ўз иштирокларини бошлаб юборишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Баҳсларга биринчилардан бўлиб -77кг вазн тоифасидаги атлетимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров киришди. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 140кг., силтаб кўтаришда эса 168кг., тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 308 кг. натижа қайд этган спортчимиз якунда кумуш медалга эга чиқди. Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медаллар мос равишда Арманистон ва Миср спортчиларига насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медаллари мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!