Бокс: Исроил Мадримов Осиё ўйинларининг олтин медали соҳиби

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг сўнгги финал учрашуви ҳам якунланди.

-75 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган ушбу баҳсда боксчимиз Исроил Мадримов қозоғистонлик Аблайхан Аманкулга қарши рингга кўтарилди.

Муросасиз ўтган жанг Мадримовнинг ғалабаси билан якунланди.

Comments

You must be logged in to commet!