Бугун Тошкентда дзюдо бўйича нуфузли Гран-При турнирига старт берилади

Бугун пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олади. Тошкентда олтинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Миллий олимпия кўмитаси  расмий сайти тарқатган хабарга кўра мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида баҳслар ташкил қилинади. Беллашувларга соат 11:00 дан сўнг старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!