"Челси" Азарни қанчага сотишини маълум қилди

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Эден Азарни қанчага сотишини маълум қилди.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 27 ёшли бельгиялик футболчини 170 млн евродан камига қўйиб юборишмайди. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ "Челси" Азарнинг ўрнига "Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекирни олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Азар учун асосий даъвогар Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!