Достон Ёқубов: "Янги жаҳон рекорди меники бўлар эди . . . "

Хабарингиз бор, кеча юртдошимиз Достон Ёқубов (-67 кг) Туркманистон пойтахтида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида силтаб кўтариш машқи бўйича 180 кг натижа билан кумуш медаль соҳиби бўлган эди. Биз Достон билан боғланиб, мусобақа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишга урундик ва баъзи саволларимизга жавобини сизларга тақдим этамиз:

"Бу йил давомида иккинчи мусобақам бўлди. Бундай аввал Осиё ўйинларида ҳам кумуш медални қўлга киритган эдим. Ашхободда силтаб кўтариш машқининг 3-уринишида 184 кг вазнни кўтара олганимда биринчи ўрин ва янги жаҳон рекорди меники бўлар эди, бироқ натижа 180 кг бўлди якунда. Бу ЖЧда янги вазн тоифалари амал қилаётганидан хабарингиз бор, аввалгидан 2 кг пастроқ тоифада иштирок этдим. Қайсидир маънода олтин медаль йўлида шу ҳам бироз таъсир ўтказди. Шунга қарамасдан, жуда яхши қатнашдим, дея оламан.  Мени қўллаб турган ота-онам ва яқинларим – барчага раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватлаши билан шундай натижа қайд этдим. Келгусида бундан-да яхши натижалар кўрсатаман, деб ваъда бераман", – дейди Достон Ёқубов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!