Дзюдо. Бекмурод Олтибоев Тошкент Гран-Присида кумуш медалга эга чиқди

Бугун Тошкент Гран-Присининг сўнгги кунида эркаклар ўртасида учта, аёллар ўртасида эса иккита вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

+100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекмурод Олтибоев мусобақа давомида Украина, Тожикистон ва Россия вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз россиялик бошқа бир спортчи Сослан Бостановга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди. Якунда Олтибоев Тошкент Гран-Присининг кумуш медали соҳибига айланди.

Шу тариқа дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистонлик совриндор спортчилар:

Олтин:

-73 кг: Ҳикматулло Тўраев

Кумуш:

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Бронза:

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 47 мамлакат ичида бешинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!