Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркиби билан танишинг

20-27 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 

Дунёнинг 133 мамлакатидан келган жами 831 нафар полвонлар иштирок этиши кутилаётган ушбу мусобақада ҳамюртларимиз ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этишлари режалаштирилган.

Хусусан, қуйида дзюдочиларимизнинг Озарбайжон пойтахтига йўл олувчи таркиби билан танишишингиз мумкин:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев, Диёрбек Ўрозбоев; -66 кг: Сардор Нуриллаев; -73 кг: Ғиёсжон Бобоев, Ҳикматулло Тўраев; -81 кг: Шарофиддин Болтабоев; -90 кг: Давлат Бобонов; -100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов; +100 кг: Бекмурод Олтибоев.

Аёллар:

-48 кг: Диёра Келдиёрова; -52 кг: Гулноза Зияева; -57 кг: Амангул Алланазарова; -63 кг: Нозима Рўзиева; -70 кг: Гулноза Матниёзова; -78 кг: Нодира Йўлдошева; +78 кг: Рината Илматова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!