Лондоннинг “Челси” клуби вингери Эден Азар жамоасининг АПЛ пешқадами “Манчестер Сити”дан асосий фарқи нимада эканлигини кўрсатиб ўтди.

“Манчестер Сити”да ҳужум чизиғида бизга нисбат танловлар кўпроқ. Биз тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб турамиз, аммо аксарият футболчиларимиз индивидуал маҳоратини кўрсатишга урунишади. “Сити”да эса барчаси жамоавий ўйинга боғланган. Уларнинг таркибидаги футболчилар майдонда тинмай югуришади ва бунинг натижасида бўш зоналар пайдо бўлади. Улар кўпроқ имконият яратишади ва кўпроқ гол уришади.

Лекин уларда Эден Азар йўқ. Энг катта фарқ мана шу”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг яқинлашиб келаётган 16-турида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Учрашув 8 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” айни дамда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда, “аристократлар” эса ҳозирча учинчи поғонада.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98