Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бошқарувидаги энг йирик мағлубиятини Жанубий Кореядан қабул қилди

Бугун Австралияда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ушбу ўйиндаги воқеалар кетма-кетлигини қуйида ўқишингиз мумкин:

15:00. Жанубий Корея - Ўзбекистон 4:0

Голлар: Нам Таэ Хи 9, Хванг Уи Жо 24, Мун Сон Мин 70, Сук Хюн Жин 81

9-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Нам Таэ Хи тўхтатмай бир уринишда чап оёғи билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 

DscDRKjU0AAJHHv

24-дақиқада ўнг бурчакдан оширилган тўпни кореяликлар футболчиси зарба берди, Нестеров қайтарди. Аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб Хванг Уи Жо етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. 

DscGVOQVAAAYy53

Паулу Бенту шогирдлари майдонда кўнглига нима келса, шуни қилмоқда. Бизникилар учрашувда бир эмас, иккита футболчи камдек таассурот қилдиришмоқда.

Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди. 

Дастлабки бўлим Жанубий Корея терма жамоасининг ўйиндаги ва ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

DscLKy_U4AEUerA

Иккинчи тайм бошида Азизбек Турғунбоев ўрнига захирадан Марат Бикмаев ўйинга қўшилди. 

51-дақиқада Нам Таэ Хи жароҳат олгани боис унинг ўрнига Мун Сон Мин учрашувни давом эттирди. 

Кейинги дақиқаларда ҳар икки жамоа таркибидан биттадан ўзгариш бўлди. 

Захирадан майдонга туширилган Мун Сон Мин 70-дақиқада жарима майдони яқинидан гол урди.

DscU_T3U4AE5sHJ

81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган яна бир футбол ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Бизнинг футболчилар кечаги машғулотлар "оғуши"дан ҳали ҳам чиқиб кета олишмаган шекилли, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам шундай ҳаракат қилишмоқда

photo_2018-11-18_17-02-24

Якунда Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ бошқарувидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Жанубий Корея: 23.Жо Хён Ву, 2.Ли Йонг, 5.Жу Се Жонг, 6.Парк Жу Хо, 7.Хванг Ин Бом, 10.Нам Таэ Хи (18.Мун Сон Мин, 51), 15.Жунг Сонг Хюн, 16.Хванг Уи Жо (9.Сук Хюн Жин, ), 17.Ли Чунг Йонг, 19.Ким Йонг Вун (20.Квон Кюнг Вун, 62), 26.На Санг Хо.

Захира: 1.Ким Сонг Гю, 4.Ким Мин Жэ, 8.Ли Жин Хюн, 12.Ким Сонг Дэ, 14.Хонг Чул, 21.Ким Жин Хёнг, 22.Парк Жи Су, 24.Ким Жунг Мин, 25.Ли Йоу Хён.

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Азизбек Турғунбоев (10.Марат Бикмаев, 46), 16.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов (6.Ҳусниддин Ғофуров, ), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 65).

Захира: 12.Элдор Суюнов, 25.Ўткир Юсупов, 3.Егор Кримец, 4.Даврон Ҳошимов, 18.Достонбек Турсунов, 19.Владимир Козак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
20/11/2018 17:16
Купперинга хам каманданга хам уйнчиларинга хам Тухтаниез Отани калбасаси Хаммаси капека уйин н___л Бабаянни кутини упасалла хали