Евгения Родина чорак финалда

Россиялик теннисчи Евгения Родина ITF томонидан Дубайда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида болгариялик Виктория Томовани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Родина чорак финалга йўл олди ва ушбу босқичда Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг биринчи даврасида ҳам юртимиз Сабина Шарипова иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!