Франция ва Норвегия терма жамоаларига тенг келадигани йўқ

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги илк босқичининг дастлабки пойгалари ўтказилди.

Жаҳон кубогининг биринчи босқичида эркаклар ва аёллар ўртасида супермикст ва 2х6+2х7,5 км масофага аралаш баҳслари ўтказилди.

2х6+2х7,5 км масофага аралаш баҳсларида Франция терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, Швейцария термаси учинчи ўринни қўлга киритди. Италиялик биатлончилар эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Супермикс пойгаларида Норвегия термаси ғолиб бўлган бўлса, Австрия иккинчи ҳамда Украина термаси учинчи ўриндан жой олди.

Энди 5 декабрь куни эркаклар ўртасида 20 км масофага шахсий пойга баҳслари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!