Индонезия Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

Осиё ўйинларини муваффақиятли ўтказган Индонезия энди Олимпиадага мезбонлик қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Жоко Видодо ХОҚ президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.

- Осиё ўйинларида тўпланган юқори тажрибадан сўнг ишончимиз комилки, биз бундан-да йирикроқ мусобақаларга ҳам мезбонлик қилишимиз мумкин. Ишонамизки, бизда 2032 йилги Олимпиадани ўтказиш учун барча шароитлар етарли, - дейди Видодо ўз нутқида.

Қайд этиш лозим, 2032 йилги Олимпиадани ўтказиш учун айни пайтда Ҳиндистон, Хитой ва Австралия каби мамлакатлар ҳам даъвогар ҳисобланишади.

Comments

You must be logged in to commet!