Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида "Барселона" жамоаси ўз майдонида "Атлетик" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Қизиқарли ва муросасиз кураш остида кечган ўйинда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисоби билан чорак финалга йўл олди. 

Қайд эитш керакки, Лионель Мессининг жарима зарбасидан урган гол "Барселона"нинг кейинги босқичга йўл олиши учун катта ҳисса қўшди. 

Барселона – Атлетик 3:1

Голлар: 1:0 – 35 Суарес, 2:0 – 48, пенальти Неймар, 2:1 – 51 Саборит, 3:1 –78 Месси.

Барселона – Силлессен, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Иньеста (Туран, 89), Бускетс, Рафинья (Ракитич, 80), Месси, Неймар (Д. Суарес, 87), Л. Суарес.

Атлетик – Ирайсос, Баленсиага, Лапорт, Боведа, Саборит (Сусаета, 79), Беньят, Сан Хосе, Иньяки Уильямс, Эрасо, Сабин Мерино (Адурис, 46), Эчейта (Элустондо, 30).

Огоҳлантиришлар: Эчейта (28), Умтити (30), Лапорт (41), Элустондо (73), Беньят (77) , Иньяки Уильямс (90).

Дастлабки учрашув: 1:2

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98