Канчельскис Моуриньонинг ишдан олиниши ҳақида: МЮдаги муҳит яхши эмас эди

"Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг барчаси ойдинлашиб қолган эди. Жамоадаги муҳит яхши эмас эди. Ҳозир кимнидир мавсум сўнггига қадар вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлаш керак. Ёзда эса барчасини ўйлаб олиш учун яхши имконият бўлади.

Ўйлашимча, Кэррик жамоани икки-уч ўйинга тайёрлай олади. Кейин эса вақтинчалик мураббий борасида бир қарорга келиш мумкин. Излагунга қадар ва келишувга қадар Кэррик энг яхши номзод. Аммо мавсум сўнггида бирорта каттароқ номлар борасида ўйлаб кўриш керак. 

Фикримча, Жозе футболдан бир ёки ярим йилга дам олгани яхши. Бир неча йиллар бундай темпда, бундай босимда ўйнаш қийин", - деди Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!