“Локомотив” Дубайда 2 ҳафталик йиғин ўтказади

Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни вақтда футболчиларига ортда қолган мавсумдан сўнг ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этган.

“Темирйўлчилар” жамоаси Янги йил байрами арафасида қисқа муддатга ўз қароргоҳида йиғилади ва машғулотлар олиб боради. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Сўнгра янги мавсум олдидан дастлабки асосий йиғин 8-23 январь саналарида БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этилади. Чемпионлар БААда 2 ҳафта мобайнида йиғин ўтказишни режалаштиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!