Нигина Абдураимова Ҳиндистонда!

Ҳиндистоннинг Нави Мумбай шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида Нигина Абдураимова иштирок этмоқда

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада тажрибали теннисчимиз Нигина илк даврада АҚШ вакиласи Анастасия Нефедовага қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Албина Хабибулина муваффақиятсиз иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!