Осиё кубоги – 2019. Терма жамоамиз қандай ҳолатда ярим финалга қадар осонроқ етиб бориши мумкин? (таҳлил ва тахмин)

Узоқ кутилган муваффақият

Хабарингиз бор Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё кубогига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Барча ўзбекисктонлик футбол ишқибозлари терма жамоамиздан улкан натижалар кутаётгани табиий. Чунки, бунга етарли сабаблар мавжуд.

Биринчидан, терма жамоамизга қишда қитъа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимизнинг энг маҳоратлилари келиб қўшилган. Халқимизнинг улардан яна энг юқори натижаларни қайд кутиши табиий.

Иккинчидан, бош жамоамизга тарихда илк бор жаҳон даражасидаги хорижлик мураббий жалб этилди. Эктор Купер келгач ўзбекистонлик миллионлаб ишқибозларнинг ҳам кўнгли бироз бўлсада таскин топди ва уларда яна ғалабага бўлган ишонч пайдо бўлди.

Учинчидан, мамлакатимизнинг турли соҳаларида бўлгани каби, спортда ҳам сўнгги бир неча йил ичида улкан ишлар амалга оширилди. Сўнгги Олимпиада ва Осиё ўйинларида тарихдаги энг яхши натижаларимизни  қайд этдик. Балким энди навбат футболга келгандир?

Хуллас юқоридаги барча сабабларни инобатга олганда терма жамоамиз БААда ҳақиқий футбол шоусини намойиш этиб, халқимизга узоқ кутилган ғалабаларни тақдим этишга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Келинг шу ўринда бу сафарги қитъа чемпионатидаги йўлимизни таҳлил қиламиз ва қайси ҳолатда мусобақада узоқроққа боришимизни таҳмин қилиб кўрамиз.

Биз гуруҳда иккинчи ўринни олишимиз керак

Демак, дастлаб гуруҳ босқичидаги рақибларимиз Япония, Уммон, Туркманистон эканлигини инобатга олсак, жуда катта эҳтимол билан биз иккинчи ўрин билан плей-оффга йўлланмани қўлга киритамиз. Хўш, бу ҳолатда кейинги босқичдаги рақибимиз ким бўлади? 

uz1

Мусобақа регламентига кўра биз жойлашган “F” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоа нимчорак финалда “B” гуруҳини иккинчи жамоаси билан тўқнаш келеди. Ушбу гуруҳдан эса Австралия, Сурия, Фаластин ва Иордания терма жамоалари жой олишган. Бу гуруҳда Австралия шубҳасиз яққол фаворит. Терма жамоамизга рақиб бўлиш учун эса қолган учта терма жамоанинг имкониятлари деярли бир ҳил. Демак, гуруҳда иккинчи ўринни эгалласак нимчорак финалда Сурия, Фаластин ёки Иорданияга қарши баҳс юритамиз. Бу ҳолатда эса Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалга чиқиш имкониятлари нисбатан яхшироқ бўлади десак муболаға бўлмайди.

uz1_1

Агар ушбу босқичдан муваффақиятли ўтиб олсак, “А” гуруҳи  ва “C”/ “D” / “E”  гуруҳлари  учинчи ўрин эгаси ғолиби билан тўқнаш келамиз. Бу вазиятда “А” гуруҳида мезбон БАА, Ҳиндистон, Бахрайн ва Таиланд терма жамоалари жой олишганини инобатга олсак, гуруҳ ғолиби катта эҳтимол билан амирликлар терма жамоаси бўлади. Энди  “C”/ “D” / “E”  гуруҳларида энг яхши натижаа қайд этган учинчи ўрин эгалари кимлар бўлиши мумкин деган саволга жавоб топамиз.

uz2

“С” гуруҳида Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон ва Филиппин терма жамоалари жой олишган. Бу ерда учинчи ўрин қўшниларимиз – Қирғизистон терма жамоасига насиб этиши ҳақиқатга яқинроқ. Ҳар ҳолда Хитой ва Жанубий Корея биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаши аниқроқ.

uz3

“D” гуруҳида эса Эрон, Ироқ, Ветнам ва Яман терма жамоалари кураш олиб боришади. Бу ерда ҳам учинчи ўрин учун курашадиган терма жамоалар номи маълум – Ветнам ва Яман.

uz4

Ниҳоят “E” гуруҳига келсак, бу ерда Саудия Арабистони, Қатар, Ливан ва Шимолий Корея терма жамоалари жой олишган. Бу гуруҳда мантиқан олиб қараганда Саудия ва Қатарнинг имкониятлари қолганларга нисбатан бир бош устун. Аммо, яқин-яқингача ҳам Ливан ва Шимолий Корея терма жамоалари қандай кучли ўйинларни намойиш этишганини унутмаслик лозим. Келинг, бу ерда учинчи ўринни Шимолий Корея қўлга киритди деб ҳисоблайлик. Демак, ушбу учта гуруҳда учинчи ўринни Қирғизистон, Яман ва Шимолий Корея терма жамоалари эгаллади дейлик. Аммо, кейинги босқичга улар орасида энг яхши кўрсатгичга эга бўлгани йўл олади. Бу вазиятда ҳам Шимолий Корея вариантини илгари сурайлик. Хўш, Шимолий Корея нимчорак финалда мезбон БААни мағлуб эта оладими? Буниси энди бироз мушкулроқ. Демак, чорак финалда бизга мезбон БАА терма жамоаси тўқнаш келиши мумкин.

uae

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси учун тарихда энг ноқулай рақиб шубҳасиз Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади. Йигитларимиз хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ўз майдонимизда, аксарият ўйинларда БААликларни таслим этишган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, биз бу ўйинда фаворитмиз, гарчи БАА мезбон мамлакат бўлса ҳам.

uzbekistan

Юқоридаги ҳисоб-китобларимиз тўғри чиқса, бош жамоамиз ўзининг Осиё кубокларидаги энг яхши натижаси ҳисобланган ярим финал босқичини яна бир бор забт этиши мумкин. Бу босқичда эса бизга катта эҳтимол билан Жанубий Корея ёки Эрон терма жамоаси тўқнаш келади. Агар ярим финалга қадар етиб бора олсак, ўйлаймизки, футболчиларимизга рақибнинг ким эканлиги у қадар аҳамиятга эга бўлмай қолади.

Режалар барбод бўлмаслиги учун....

Агар терма жамоамиз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритса, айтиш мумкинки бу борада воқеалар ривожи биз ўйлаганчалик кечмаслиги мумкин. Чунки, ҳисоб-китоблар бу ҳолатда чорак финалда биз енга олмай келаётган Австралия терма жамоасига тўқнаш келишимизни кўрсатмоқда. Шундай экан биринчи ўрин бизга керак эмас. Бу японларнинг ўзига насиб қилаверсин.

australia_1

Балким бу борада сизда ҳам ўзингизнинг шахсий тахминингиз бордир. Энди қуйида ҳавола этиладиган мусобақа "сеткаси" орқали яна бир бор ўз тахминларингизни ҳисоб-китоб қилиб олишингиз мумкин.

uz5

Булар шунчаки содда ҳисоб-китоблар эди холос. Ҳақиқий шоуни эса 5 январдан 1 февралгача Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида гувоҳи бўламиз. Мақолам аввалида айтганимдек бу сафарги Осиё кубогидан ўзбекистонлик мухлисларнинг умида жуда катта. Жаноб Купер ҳам буни яхши тушуниб, ҳис қилиб турган бўлса ажаб эмас.

Бахтиёр Тоштемиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!