Ўзбекистонлик акробатлар Қозоғистондаги мусобақада совриндор бўлишди

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россиядан 12 жамоа иштирок этди. 180 нафар спортчи қатнашган турнирда вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига сазовор бўлишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

13-19 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда Достон Нажмиддинов – Тимур Ибрагимов (Тошкент) тандеми, шунингдек, Ситора Қосимова, Милена Заборская, Анастасия Пак(Тошкент) учлиги олтин медални қўлга киритди. 12-18 ёшли спортчилар орасида эса Шаҳзод Жумақулов, Дамир Хафизов, Диёрбек Камолиддинов ва Абдулло Наимов (Самарқанд) лардан ташкил топган гуруҳ шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию