Паралимпия. Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди. Мусобақа Республика бўйлаб селекция қилинган спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва техник-тактик малакасини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилди. Баҳсларда 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Аёллар:

-41 кг: Озода Олимова
-45 кг: Муслима Нуриддинова
-50 кг: Роза Қўзиева
+55 кг: Сурайё Жўрақулова

Эркаклар:

-49 кг: Шаҳзод Бўтабоев
-54 кг: Санжар Оллоберганов
-59 кг: Азизбек Турғунов
-65 кг: Бекзод Жамилов
-72 кг: Искандар Турсунбоев
-80 кг: Музаффар Аҳмадалиев
-88 кг: Достон Абдусатторов
-97 кг: Нуриддин Давлатов
-107 кг: Наврўз Абдурасулов
+107 кг: Нуриддин Мингзияев

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи ўринни қўлга киритдилар. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Хоразм ва Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!