Руслан Нурудиновнинг асосий рақобатчиси ЖЧда қатнашмайди

Ахшободда ўтказилаётга оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кўпчилик спорт мухлисларининг нигоҳи юлдуз спортчимиз Руслан Нурудиновнинг чиқишига қаратилиши табиий. 

Олимпия ўйинларининг рекордчиси бу мусобақада -109 кг вазн тоифасида иштирок этади. Қозоғистон ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, ушбу мамлакатнинг етакчи спортчиси, Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби ва жаҳон рекордчиси Илья Ильин жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. 

Гарчи дисквалификация муддати тугаган бўлса ҳам спортчи медаллар учун курашда иштирок эта олмайди. Бунга изоҳ берар экан, Ильин умуртқа поғонасида жароҳат борлигини сабаб қилиб келтириб ўтган. Ушбу атлет Ашхободга терма жамоа мураббийлар штаби вакили сифатида ташриф буюрганини ҳам муълум қилди. Аввалроқ унинг исм-фамилияси -109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган спортчилар қаторида келтириб ўтилган ва ушбу атлет дисквалификация сабаб Рио Олимпиадасини ўтказиб юборган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!