Саидаъло Саидкаримов ўз ишини аъло даражада бажарди

Покистоннинг Исломобод шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида биринчи давра босқичи ўтказилди.
 
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саидаъло Саидкаримов мезбон теннисчи Хера Ошиққа қарши кортга чиқди.
 
Саидъало ушбу учрашувда рақибини ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!