Саидаъло Саидкаримов ўз ишини аъло даражада бажарди

Покистоннинг Исломобод шаҳрида Халқаро теннис федерацияси эркаклар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи давра баҳслари ўтказилди.
 
Мусобақанинг илк даврасида ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов мезбонлар вакили Мудассар Муртазога қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда теннисчимиз 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Энди, Саидаъло иккинчи босқичда кореялик Ким Чеонг, ёки таиландлик Воравин Кумтонкиттикулга қарши баҳс олиб боради.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!