Слаломчиларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаллар билан бошлашди

Мусобақада қитъамизнинг 9 давлатидан йиғилган энг сара спортчилар иштирок этишмоқда.

Бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки ғалабаларни қўлга киритдилар. Каяк йўналишида бўлиб ўтган жамоавий баҳсларда Жанибек Темиргалиев, Давид Эрнест, Баркамол Мирзаҳамдамовлар иккинчи бўлиб маррага етиб бордилар ва кумуш медалга сазовор бўлишди.

Каноэ йўналишида стартга чиққан Сирожиддин Қўчқоров, Абубакир Буканов ва Исмоилбек Абдуманаповлар ҳам шижоат ва маҳоратда ўз жамоадошларидан қолишмадилар ва якунда улар ҳам кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 6 ноябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!