Суперлига. АГМК – "Сўғдиёна": Ўзаро ўйинлар тарихидан

 

Суперлиганинг 10-турида "Сўғдиёна" сафарда АГМКга қарши баҳс олиб боради. Жиззахликлар матбуот хизмати жамоаларнинг ўзаро учрашувлар статистикасини тақдим қилди.

Pepsi Суперлига-2018, 10-тур

5 май, шанба

Олмалиқ шаҳри. “АГМК” стадиони. 18:30

АГМК – “Сўғдиёна”

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), Б.Канназаров (Нукус), Ж.Сарсенов (Нукус), Ш.Ражабов (Бухоро).

Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).

Комиссар – Р.Черников.

АГМК ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 16 бор куч синашишган. АГМК ҳисобида 6 та, “Сўғдиёна” ҳисобида ҳам 6 та ғалаба мавжуд.

4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик АГМК томонида: 30:26. АГМК 22, “Сўғдиёна” ҳам ўзаро ўйинларда 22 очкони қўлга киритган. АГМКнинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти эса 5:2.

“Олмалиқ” майдонида ўтган барча учрашувлар:

19.08.2017 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 2:1
01.10.2016 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 0:1
18.06.2015 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 3:1
23.03.2014 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 4:2
04.07.2013 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 3:0
18.06.2008 «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқдаги 8 та ўйиндан 1 тасида “Сўғдиёна”, 6 тасида АГМК ғалаба қозонган. 1 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!