Тарей Бьё Шушендаги мусобақада зафар қучди

Норвегиянинг Шушен шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги босқичи стартидан аввал саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун спортчилар масс-старт пойгасида баҳс олиб боришди. 

Эркаклар ўртасида кечган мусобақада норвегиялик Тарьей Бьё зафар қучди. Эътиборлиси, биатлончи 4 та ўқ отишнинг бирортасида хатога йўл қўймади. Германиялик Бенедикт Долл 2 та хато билан ғолибга 12,3 сония имкониятни бой берган бўлса, швейцариялик Бенжамин Вегер кучли учликни якунлаб берди. Батафсил: 

1. Тарьей Бо (Норвегия) – 36.21,9 (0+0+0+0)
2. Бенедикт Долль (Германия) – 12,3 (0+1+0+1)
3. Беньямин Вегер (Швейцария) – 13,0 (1+1+0+0)
4. Йоханнес Бо (Норвегия) – 15,9 (0+1+0+2)
5. Ларс Хельге Биркеланд (Норвегия) – 21,5 (0+2+1+0) . . .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!