Хэмилтон ғалаба қозондию, энг яхши пойгачи бошқага берилди

Бир неча соат аввал Бразилияда Формула-1 бўйича Гран-при сериясидан ўрин олган навбатдаги пойга ўз якунига етди. Муросасиз кечган баҳслар "Мерседес"нинг британиялик пилоти Льюис Хэмилтоннинг ғалабаси билан якунланди.

Мусобақа ташкилотчилари анъанага мувофиқ баҳслар якунига етгач куннинг энг яхши пойгачисини аниқлашди. Эътиборлиси, бу ном пойга ғолиби Льюисга эмас, "Ред Булл" пилоти Макс Ферстаппенга насиб этди. Макс Бразилия Гран-присида асосий рақибига 5 сония имкониятни бой бериб, марра чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!