Юлия Жима ҳамда Скотт Гоу биатлон бўйича янги мавсумнинг илк стартида ғолиб бўлишди

Австриянинг Оббертиллиах шаҳрида биатлон бўйича янги мавсум олдидан саралаш мусобақаси ўтказилди. Бу старт жаҳон кубоги босқичларига саралаш мақомида ўтиб, спортчиларнинг ҳолатини ва уларнинг тайёгарлигини кўздан кечириб олиш учун айни муддао.

Спринт йўналишида кечган баҳсларнинг аёллар тоифасида кечган пойгасида украиналик Юлия Жима ғалаба қозонди. Эркаклар ўртасида эса канадалик Скотт Гоунинг қўли баланд келди. Ҳар икки биатлончи ҳам ўқ отиш жараёнида бирорта ҳам хатога йўл қўйишмади. 

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум бўйича дастлабки расмий мусобақа 2 декабрь куни Словениянинг Поклюка шаҳрида бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!