Афониннинг жамоаси "Барселона" тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди

Бельгиянинг "Гент" клуби ҳужумчиси Мамаду Силла фаолиятини "Оренбург" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ, ҳозирча томонлар ўртасидаги келишув шартлари ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Силла асли "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли сенегаллик футболчи фаолияти давомида "Эспаньол", "Расинг", "Эйпен" ва "Зюлте Варегем" клубларида тўп сурган.

Comments

You must be logged in to commet!