Академик эшкак эшувчиларимиз лицензион мусобақага Литвада тайёргарлик кўрмоқда

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шу кунларда Литванинг Тракай шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. 16 майга қадар давом этадиган ушбу йиғин 19-21-май кунлари Швейцарияда ўтадиган жаҳон лицензион турнирига асосий тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Халқаро ўқув машғулот йиғинига 13 нафар спортчи жалб этилган бўлиб, йиғин якунида мураббийлар штаби лицензион турнирда қатнашадиган таркибни аниқлаб олади.

Ҳозирга қадар академик эшкак эшувчиларимиз ҳисобида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 2 та лицензия мавжуд. Жумладан, Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги LM2X йўналишида, Анна Пракатень эса W1X йўналишида лицензияга эга бўлган.

Бахтиёр Тоштемиров.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию