Акбар Жўраев автомобиль билан тақдирланди! (ФОТО)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Акбар Жўраев даст кўтариш ва икки кураш якунларига кўра 2 та олтин медални қўлга киритиб, дунёда тенгсиз эканини яна бир бор исботлаган эди.

photo_2023-11-30_12-43-00

Юрт шаънини муносиб ҳимоя қилиб, жаҳон аренасида байроғимиз юқори кўтарилиб, мадҳиямиз янграшига сабаб бўлган полвонимиз Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан муносиб тақдирланди ва Chevrolet Gentra автомобили билан тақдирланди. Мукофотни топшириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари – мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов иштирок этди.

photo_2023-11-30_12-38-36

Ўз навбатида, иқтидорли спортчимиз бундай мукофотдан мамнун эканини билдириб, келажакда ҳам дунёнинг энг нуфузли мусобақаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун бор имкониятларини ишга солишга ваъда берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!