Амрабатга яна бир А Серия гранди қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатга А Серия клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" марокашлик футболчини сотиб олиш ниятида эмас. Унинг трансфер ҳуқуқи "Фиорентина"га тегишли.

Аввалроқ, Амрабатга "Ювентус" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. "Tuttosport" нашри хабарига кўра, 27 ёшли ярим ҳимоячи учун Италиянинг "Милан" жамоаси курашади. "Россонерилар" майдон марказини Амрабат билан кучайтирмоқчи.

Софьян жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 22 та ўйин ўтказди. "Transfermarkt" портали Марокаш терма жамоаси юлдузининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!