АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон"ни тор-мор этди

АПЛ 29-туридан ўрин олган қолдирилган беллашувда "Брайтон" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 4:0 ҳисобида зафар қучди. 

Беллашувда Фоден дубль қилган бўлса, Де Брюйне ҳамда Альварес ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. 

Очколарини 76 тага етказиб олган "Сити" айни дам АПЛ турнир жадвалида 2-поғонани банд этиб турибди. Шунингдек, "Сити" ҳисобида пешқадам "Арсенал"дан фарқли битта захира учрашуви мавжуд. 

  • Англия - Премьер-лига
  • Жорий мавсум

Брайтон

Тугади
0 : 4

26.04.2024 00:00

Манчестер Сити

  • Kevin De Bruyne 17'
  • Phil Foden 26'
  • Julián Álvarez 62'
  • Phil Foden 34'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!