"Armageddon Championship": Нодирбек Абдусатторов гранд финал учун ўтиш босқичида иштирок этади

Шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Германияда бўлиб ўтаётган "Armageddon Championship" шахмат сериясининг Осиё ва Океания минтақавий босқичида иштирок этмоқда. 

Абдусатторов асосий баҳсларда Ҳиндистон вакили Гукешга имкониятни бой берган эди. 

Ўтиш босқичи ярим финалида ҳамюртимиз эронлик Парҳам Магсодлони 2:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда гранд финалга ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу баҳсда унга россиялик Владимир Крамник рақиб бўлади. 

Агарда Нодирбек Крамникни ҳам мағлуб эта олса, яна Гукешга қарши минтақа чемпионлиги учун дона суриш имкониятига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!