"Арсенал" А Сериядан тўпурар ҳужумчи олиб келади

"Арсенал" Италиянинг "Болонья" клуби ҳужумчиси Жошуа Зиркзега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради TuttoJuve журналисти Мирко Ди Натале.

Маълумотларга кўра, 22 ёшли Зиркзе "канонирлар"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб, улар аллақачон ўз вакиллари билан гаплашиб олишган ва тез орада расмий шартнома таклиф қилишлари мумкин.

Жошуа Зиркзе жорий мавсумда “Болонья” сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!