"Astana Barysy Grand Slam". Шукуржон Аминова ғалаба билан бошлади

Хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Барйсй Гранд Слам 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Шукуржон Аминова дзюдочилармизнинг Астана Барйсй Гранд Слам турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлаб берди. -57 кг вазн тоифасидаги вакиламиз илк даврада туркиялик Ҳасрет Бозкуртни чиройли иппон эвазига мағлубиятга учратди. Энди у иккинчи босқичда хитойлик Қи Каига қарши татамига чиқади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию