"Astana Barysy Grand Slam". Сита Кадамбаева қозоғистонлик рақибасини мағлубиятга учратди

Хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Барйсй Гранд Слам 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Сита Кадамбаева (-52 кг:) илк даврада қозоғистонлик Балнур Абдешовадан вазари баҳоси эвазига устун келди.

Дастлабки баҳсда Шукуржон Аминова -57 кг вазн тоифасида илк даврада туркиялик Ҳасрет Бозкуртни чиройли иппон эвазига мағлубиятга учратган эди. Энди у иккинчи босқичда хитойлик Қи Каига қарши татамига чиқади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию