"Атлетико" - "Леванте": Матнли трансляция

Испания чемпионати 24-турида "Атлетико" - "Леванте" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    ГООООЛ! Хорхе де Фрутос қарши ҳужумда майдон марказидан очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 90+4'

    Томас Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 90+4'

    Мусса Дембеленинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90+3'

    Луис Суарес ҳимоячиларни ортда қолдирди, бироқ ноаниқ зарба берди.

  • 90+2'

    Томас Лемар дарвозанинг марказига зарба берди, дарвозабон зарбани қайтарди.

  • 90'

    Робер Риер қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Даниэль Гомеснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 87'

    Томас Лемар жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, голкипер тўпни ушлаб олди.

  • 84'

    Маркос Льоренте тўпни узатди, бироқ Мусса Дембеле ўйиндан ташқари ҳолатда тўпга зарба берди.

  • 84'

    Карлос Клер рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 80'

    Ўзгариш: Жозе Моралес захирага олинди, Никола Вукчевич ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Томас Лемар дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 74'

    Диего Симеоне ўзгариш қилмоқчи: Коке захирага олинди, Мусса Дембеле ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Луис Суарес офсайдда!

  • 72'

    Ўзгариш: Тоно ўрнига Пако Лопес майдонга тушди.

  • 72'

    Ўзгариш: Коке ўрнини Сон эгаллади.

  • 70'

    Томас Лемар ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 70'

    Дани Карденас вақт чўзгани учун сариқ карточка олди.

  • 68'

    Рикард Санчес қанотдан кучли зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 68'

    Жоау Феликснинг дарвоза марказига йўллаган зарбасини голкипер қайтарди.

  • 66'

    Энис Барди бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ Леванте футболчиси ҳужумда фол ишлатди.

  • 66'

    Жозе Моралес жарима майдонига тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячи майдон ташқарига чиқариб юборди.

  • 64'

    Коке тўпни рақиб майдонига узатди, Дани Карденас тўпни ушлаб олди.

  • 62'

    Ўзгариш: Даниэль Гомес ўрнини Серхио Леонга бўшатиб берди.

  • 62'

    Левантеда ўзгариш: Рубен Рочина ўрнига Хорхе де Фрутос баҳсни давом эттиради.

  • 62'

    Маркос Льоренте  жарима майдони яқинидан дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегди.

  • 61'

    АТлетикода ўзгариш: Анхель Корреа захирага олинди, Рикард Санчес ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Атлетико гол урди, бироқ хакам голдан олдин қўполлик ишлатилгани учун ҳисобга олмади.

  • 59'

    Жоау Фелиш яқин масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 58'

    Луис Суарес жаримадан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

  • 57'

    Серхи Леон жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади.

  • 54'

    Диего Симеоне ўйинни кучайтирмоқчи: Хосе Мария Хименес ўрнини Томас Лемарга бўшатиб берди.

  • 51'

    Ренан Лодининг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Анхель Корреа дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 48'

    Тоно ўйин қоидасини бузгани учун хакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус.

  • 44'

    Кокенинг ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 43'

    Кокенинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 42'

    Хосе Мария Хименес ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон қайтарди.

  • 42'

    Кокенинг узатмаси хавфли кўриниш олмади.

  • 42'

    Коке бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 39'

    Анхель Корреа қўполлик ишлатди.

  • 37'

    Фелипе боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон зарбани қайтарди.

  • 36'

    Рубен Везу қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 34'

    Атлетико ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 31'

    ГОООООЛ! Жозе Моралес жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб дарвозадан ўрин олди.

  • 31'

    Жоффрей Кондогбиа дарвозага зарба берди, бироқ дарвозабон аниқ ўйнади.

  • 30'

    Ренан Лодининг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 30'

    Коке қўполлик ишлатди, рефере ўйин қоидаси бузилганани қайд этди.

  • 28'

    Левантенинг бурчакдан узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 28'

    Рубен Рочинанинг паси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 27'

    Рубен Рочина жарима ҳудудига пас узатди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 25'

    Луис Суарес ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 23'

    Рубен Рочина кучли зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 21'

    Хосе Мария Хименес дарвозага кучли зарба берди, Дани Карденас тўпга пешвоз чиқди.

  • 19'

    Ренан Лоди жарима майдонига узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 18'

    Ренан Лоди бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар ишончли ўйнашди.

  • 18'

    Жоффрей Кондогбиа жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 16'

    Серхио Серхио Леон қўполлик ишлатди, Марио Мелеро Лопес оғзаки огоҳлантирди.

  • 15'

    Атлетико бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазият ҳосил қила олмади.

  • 15'

    Жоау Феликс дарвозага зарба берди, Дани Карденас ишончли ўйнади.

  • 14'

    Жоау Феликс рақиб майдонига тўпни оширди, ҳимоячилар тўпга биринчи бўлишди.

  • 13'

    Тоно ўйин қоидасини бузгани учун хакам ўйинни тўхтатди.

  • 10'

    Луис Суарес жамоадошига тўпни узатди, дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    Рубен Рочина жарима майдонига тўпни оширди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 8'

    Жозе Моралес қарши ҳужумга қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 7'

    Бурчакдан узатган пасига Атлетико футболчилари етиб кела олмади.

  • 7'

    Анхель Корреа дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 4'

    Жоффрей Кондогбиа ўйин қоидасини бузди. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  •  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию