“Барса” кутилмаганда бир юлдуздан воз кечди

“Барселона” раҳбарияти жорий мавсум якунланганидан кейин Педрини сотиб юборишга қарор қилди.

Radio Marca журналистларининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари ана шу мақсадда 21 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича давом этаётган музокараларни тўхтатди.

Клуб бу ярим ҳимоячи бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирмоқда.

Педрининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. 2019 йилдан бери асосий таркиб аъзоси ҳисобланган футболчи шу кунга қадар барча турнирларда 138 маротаба майдонга тушиб, 18 та гол ва 13 та ассист муаллифи бўлган.

Transfermarkt экспертлари истеъдодли футболчининг трансфер суммасини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!