"Бавария" собиқ бош мураббийини қайтаришга қарор қилди

"Бавария" жамоани тарк этишини эълон қилган Томас Тухель ўрнига янги мураббий излаш билан овора. Клуб бундан олдин музокаралар олиб борган ва деярли келишувга эришган мураббийлар ўз қарорини ўзгартиришди. 

"Sky Sports" журналисти Флориан Пллеттенбергнинг сўзларига кўра, раҳбарият Ханс-Дитер Фликни қайтаришга қарши эмас. Германиялик мутахассиснинг ўзи ҳам музокаралар олиб боришга рози. Тез орада улар ўртасида учрашув бўлиб ўтади. 59 ёшли мураббий бундан олдин бошқа мамлакатда ишлашни истаётганди, лекин Мюнхенга қайтиш варианти унга маъқул. 

Флик "Бавария"да дастлаб Нико Ковачнинг ёрдамчиси сифатида иш бошлаб, мавсум сўнггида жамоани требль қилишининг асосий сабабчиларидан бирига айланганди. Аммо у Германия терма жамоасини қабул қилиб олди ва истеъфога чиқарилди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию